Аввалроқ Хитой марказий телевидениеси сешанба куни Суцянь шаҳрининг бир неча ҳудудлари торнадо юз бергани ҳақида хабар берган эди. Хабарда айтилишича, беш киши ҳалок бўлган, яна тўрт киши жароҳат олган.
Маълум қилинишича, торнадо 137 турар-жой биносини вайрон қилган, 1,6 мингдан ортиқ бино зарар кўрган. Маҳаллий ҳокимият органлари табиий офатдан жабр кўрган ҳудудлардан 405 нафарга яқин одамни хавфсиз жойга кўчирди.
Кейинчалик қуюн ўша вилоятдаги Яньчэн шаҳрининг ҳудудини ҳам айланиб ўтди. Беш киши ҳалок бўлгани тасдиқланди, тўрт киши енгил тан жароҳати олди, деб хабар беради korrespondent.net.