Хусусан, уй ҳайвонлари эгалари жониворларнинг қулоқлари шакли машҳур мультфильмдаги Микки Мауснинг қулоқларига ўхшаш бўлиши учун пластик жарроҳларга мурожаат қилишмоқда.
Пекиндаги Loving Care халқаро уй ҳайвонлари тиббиёт маркази декани Лю Юндуннинг тушунтиришича, жараён икки қисмдан иборат.
Биринчидан, қулоқларни кесиш ва керакли шаклга келтириш учун жарроҳлик жараёни амалга оширилади, бу анестезияни талаб қилади ва тахминан ярим соат давом этади.
Иккинчи босқич қулоқларнинг тик ҳолатида бўлишини таъминлашни ўз ичига олади, бу 20 дан 60 кунгача давом этиши мумкин. Бу жараён бироз кўпроқ вақтни талаб этади ва уй ҳайвонининг қулоқлари доимо тик туришини таъминлаш учун уларга тез-тез ишлов берилади.
Ушбу жараён қонуний бўлса-да, йирик шаҳарлардаги нуфузли ҳайвонлар клиникалари уй ҳайвонларида бундай операцияларни камдан-кам ҳолларда амалга оширади.
Ҳайвонлар ҳуқуқлари фаоллари ҳайвонларга олиб келадиган жисмоний оғриқ ва руҳий азоблар туфайли бу амалиётни тўхтатишни талаб қилишмоқда, деб хабар беради korrespondent.net.