Ер ости силкинишлари маҳаллий вақт билан эрталаб соат уч яримда, одамлар ҳали ухлаётган пайтда бошланди.
Шаньдун вилоятида ярим тунда огоҳлантириш тизими ишламай қолди. У силкинишнинг биринчи сонияларида хавф ҳақида огоҳлантиради. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлган. Хитой шарқидаги Дэчжоу шаҳрининг Пинъюань округида 5,5 магнитудали зилзила юз берди.
Зилзиладан кейин 52 та афтершок кузатилган. Афтершок пайтида маҳаллий аҳоли вакиллари кўчага чиқишга улгурган эди. Ер силкинишидан кейин 126 та бино вайрон бўлди. Ҳозир 300 га яқин қутқарувчи вайроналарни тозалаш билан шуғулланмоқда.
20 нафардан ортиқ одам шифокорларга мурожаат қилди. Оғир аҳволдаги беморлар йўқ, деб хабар беради mir24.tv.