Янгиланган маълумотларга кўра, Ганьсу вилоятида 113 киши, Цинхай вилоятида 31 киши ҳалок бўлган.

18 декабрь, душанба куни маҳаллий вақт билан 23:59 да 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Энг кўп Ганьсу вилояти зарар кўрди, у ерда 15 мингта уй вайрон бўлган.

Қутқарув ишларида армия ва фавқулодда хизматлар иштирок этмоқда. Хитойда кутатилаётган совуқ об-ҳаво вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Деярли 90 минг киши чодирларда яшашга мажбур бўлмоқда, кечаси ҳаво ҳарорати минус 10 даражадан пастга тушяпти, деб хабар беради mir24.tv.