Хитойнинг «Синьхуа» давлат ахборот агентлиги маълумотига кўра, юк поездига Ўзбекистонда 1 ГВт қувватга эга фотоэлектр лойиҳаси учун маҳсулотнинг биринчи партияси бўлган 50 та контейнер 20 МВт қувватга эга фотоволтаик элементлар юкланган.
Ушбу лойиҳа май ойида бўлиб ўтган «Хитой-Марказий Осиё» саммитидан кейин Хитой корхонаси томонидан Марказий Осиёда амалга оширилаётган биринчи йирик янги энергия лойиҳасидир.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистонга Хитой-Европа темир йўл йўналиши бўйлаб 3000 га яқин контейнер ортилган жами 60 та поезд жўнатиши кутилмоқда.
Лойиҳа пудратчиси Чина «China Energy Engineering Corporation Limited» компанияси маълумотига кўра, мазкур лойиҳани ишга туширилиши йилига 2,4 миллиард кВт/соат тоза энергия ишлаб чиқариш, углерод чиқиндиларини 2,4 миллион тоннага камайтириш имконини беради.