HGC-UVC стерилизация ускуналари Хубей вилояти касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази томонидан синовдан ўтказилди ва COVID-19 билан курашиш учун тасдиқланган биринчи модулли стерилизация қурилмаларидан бири ҳисобланади.
Ультрабинафша нурланиш тўлқин узунлиги 10 нм дан 400 нм гача, уни ҳимояланмаган кўз билан кўриш мумкин эмас. Бактерицид ультрабинафша нурланиш — UVC (100-280 нм) микробларга қарши жуда самарали восита ҳисобланади.
Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг ҳисоботига кўра, 260 нм дан 280 нм гача бўлган диапазонда қурилма 10 минут ишлатилди ва шу вақт давомида инфекциясини фаолсизлантиришда 99,99 фоиз самарадорлигини кўрсатди.
Дезинфекция учун ишлатиладиган анъанавий симоб чироқ билан солиштирганда янги қурилманинг стерилизация самарадорлиги юқори, қувват сарфи паст ва хизмат муддати 10-50 минг соатни ташкил қилади.
Бундан ташқари, янги ускуна патоген микроорганизмларни, жумладан, стафилакокк, Candida albicans замбуруғи ва колиформ бактерияларини самарали тарзда ўлдириши мумкин.
Стерилизация модуллари асосан, ультрабинафша чироқлардан иборат бўлиб, HGC (Wuhan) Technology ва Ухан оптоэлектроника саноати институти томонидан биргаликда ишлаб чиқилган.