Унда икки мамлакат алоқалари, хусусан, парламентлараро ҳамкорлик, таълим, савдо-иқтисодий, хавфсизлик, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Шу билан бирга куни кеча республикамизда бўлиб ўтган Президент сайлови хусусида сўз борди.
Ўз навбатида, Сун Си сайлов демократик тамойиллар, халқаро ҳуқуқий-норматив талаблар доирасида очиқ ва шаффоф ўтганини таъкидлади.
Шунингдек, халқаро кузатувчига сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар хусусидан маълумот берилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.