Икки томонлама савдонинг ўсиши 2021 йилда 7,4 миллиард доллардан ошгани ҳамда жорий йил январь-сентябрь ойларида 6,8 миллиард долларга етгани таъкидланди. Ушбу факт, ҳар икки мамлакатда ишлаб чиқариш ва экспорт фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан хорижий инвесторларнинг фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратилганидан далолатдир.

Томонлар инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб этиш соҳасида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг ўсиб борувчи хусусиятини таъкидладилар. Сўз нефть-газ, кимё саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, фармацевтика, аграр сектор, енгил саноатда лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида боряпти, бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистон иқтисодиётини технологик жиҳатдан модернизация қилиш ва диверсификациялашни жадаллаштиришга ёрдам беради.

Корпорациянинг «яшил» энергетика, транспорт, инфратузилмавий ривожланиш ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар жорий келишувларни амалга ошириш ва ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича ишларни давом эттиришга ўзаро қизиқиш билдирдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.