Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва вилоят туризмни ривожлантириш департаменти масъулларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан оилавий меҳмон уйи эгаларини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилиб, реестрга киритилди ҳамда тегишли гувоҳномалар топширилди. Уларнинг санитар-гигиеник қоидаларга қатъий риоя қилишига оид тушунтириш ишлари олиб борилди.
Миллий анъана ва ўзига хос услубни уйғунлаштирувчи мазкур оилавий меҳмон уйлари 5 хонадан иборат бўлиб, 10 ўринга мўлжалланган. Таъкидлаш жоизки, оилавий меҳмон уйларининг очилиши маҳаллий аҳоли, айниқса ҳудуд аёлларини иш билан таъминлаш баробарида ички туризмни жадал ривожлантириш йўлида хизмат қилади.
Маълумот учун: ҳозирга қадар Хоразм вилоятида 70 та оилавий меҳмон уйи мавжуд бўлиб, айни вақтда уларнинг сони жами 75 тани ташкил этади, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.