Самбонинг Олимпия оиласига кириш нияти 2009 йилда маълум қилинган эди. Халқаро самбо федерацияси (FIAS) ХОҚ томонидан 2018 йилнинг ноябрида вақтинча тан олинган эди. Бу йил коронавирус пандемиясига қарамасдан томошабинларсиз бўлса ҳам самбо бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди. «Eurosport» телеканали томонидан олиб кўрсатилган жаҳон биринчилиги мусобақаларини 30 миллион телетомошабин кўрганлиги қайд этилди.

Самбо ХОҚ томонидан доимий тан олинса, FIAS спортнинг бу турини Олимпия ўйинлари дастурига киритиш саъй-ҳаракатларини бошлайди. Мутасаддилар 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпиадада самбо бўйича ҳам мусобақалар бўлиб ўтишига умид қилмоқдалар.