Сўнгги йилларда ёшлар саломатлиги ҳамда жамият хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётган синтетик гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Ана шундай қонунбузилишларнинг олдини олиш мақсадида Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари, вилоят ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда Ҳазорасп туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида ушбу туманда яшовчи фуқаронинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, уйда жами 57 та ўрамда, умумий оғирлиги 146 грамм бўлган “Спайс” синтетик гиёҳвандлик воситалари сақлаб келинаётгани аниқланди.