Тадбир давомида 1971-йилда туғилган фуқаро ўз хонадонида салкам 27 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, хонадон ҳовлиси кўздан кечирилганида, у ерда 2 метр узунликдаги 1 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги экилган ҳолда парваришлаб келингани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.