Кутубхонага Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг электрон базаси ҳам уланган.

Урганч марказида жойлашган зиё маскани бир вақтнинг ўзида 200 дан ортиқ китобхонни ўз бағрига сиғдира олади. Кутубхона бепул Wi-Fi тармоғи, энг замонавий техник воситалар билан жиҳозланган.

Ўқувчилар китобларни уйларига олиб кетиб ўқиш имкониятига ҳам эга.