Яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан қуйидагилар жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб ўтилиши мумкин:
турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари;
5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмлар.
Бунда бир ўрамда:
қаттиқ (таблеткалар, дражелар, гранулалар, кукунлар, капсулалар) дори шакллари учун — 100 бирликдан ортиқ эмас;
эритма тайёрлаш учун қўлланиладиган кукунлар учун — 500 граммдан ортиқ эмас;
гранула шаклдаги гомеопатик дори воситалари учун — 50 граммдан ортиқ эмас;
инфузион эритмалар ва орал (оғиз орқали) қўлланиладиган эритмалар учун — 500 миллилитрдан ортиқ эмас;
инъекциялар учун эритмалар — 10 ампуладан ёки 10 флакондан ортиқ эмас;
ташқи дорилар учун — 200 миллилитрдан ёки 200 граммдан ортиқ эмас.
Дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчининг ўрамида бўлиши керак.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги