Унда жами 8000 дан зиёд мактабдан инглиз тили бўйича 37075, немис тили бўйича 1800, француз тили бўйича 1450 — жами 40325 нафар ўқувчи иштирок этди.
Хорижий тил (инглиз, немис, француз тилларини) билиш даражасини аниқлашга қаратилган тест топшириқлари умумтаълим мактабларининг 7-9 синф ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, халқаро таълим стандартлари (CEFR) асосида тайёрланган 30 та топшириқларидан иборат.
Умумий балл натижаларига кўра, мактаблар орасидан баллар кетма-кетлигида 3 нафар ғолиб (1-, 2-, 3-ўринлар) аниқланади ва ташкилий қўмита баёни билан тасдиқланади.
Биринчи ўринни эгаллаган ғолиб танловнинг иккинчи босқичида иштирок этиш учун тавсия этилади.