Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига қабул жараёнлари июнь – сентябрь ойлари давомида бўлиб ўтади. Қабул тўлиқ якунлангач, муайян хорижий ва нодавлат ОТТга тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун давлат гранти ажратилган таълим соҳалари бўйича танловда қатнашиш имконияти яратилади.