Археологлар қайиқ эрамиздан аввалги XII – X асрлар оралиғида ясалган деб тахмин қилмоқда. Бундан келиб чиқадики, у Ўрта ер денгизида топилган қайиқлар орасида энг қадимийсидир.
Қайиқнинг узунлиги 12 метр. Тадқиқотчилар қайиқни сувдан чиқариб олиб, унинг аниқ қачон ясалгани масаласига ойдинлик киритишмоқчи.
Қайиқ Адриатика денгизи соҳилларидаги минтақа – Далмация халқига тегишли бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда, деб хабар беради mir24.tv.