АОКАда ўтказилган брифингда "Оила ва хотин-қизлар" илмий-тадқиқот институти Ахборот хизмати раҳбари Манижа Баҳриеванинг маълум қилишича, тадқиқот 2023 йилнинг февраль-апрель ойларида “Хотин-қизларнинг ҳаётий мақсадлари, қадриятлари ва йўналишлари” мавзусида ўтказилди.
Хотин-қизлар ўзлари учун аёл бахтининг асосини оилаларнинг тинчлиги, фаровонлиги, мустаҳкамлиги, фарзандларнинг борлиги, оиладаги самимий муносабатларда ва яқин инсонларнинг ўзаро ғамхўрлигида, деб ҳисоблашади. Қишлоқ ҳудудларида яшовчи аксарият хотин-қизлар ўзларини, энг аввало, она (40,9 фоиз) ва рафиқа (27,3 фоиз) сифатида баҳолайди.
Сўровномада иштирок этган хотин-қизларнинг 68,3 фоизи инсон саломатлигининг қадрини устун қўйишсада амалда 16 фоизи респондент уни биринчи ўринга қўймаслиги аниқланди.