Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ маълумотлар билан ўртоқлашди.

Қайд этилишича, шу йилнинг 11 февраль куни соат 15:20 да Тошкент шаҳар Якксарой тумани, Кичик халқа йўли кўчасида жойлашган, янги қурилаётган бино ертўласида, ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 15:28 да етиб бориб, ёнғин соат 16:05 да ўчрилди.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.