Ўтган қарийб 4,5 ойлик фаолияти давомида газетада турли мавзулардаги кўплаб таҳлилий, долзарб руҳдаги материаллар, йирик мутахассислар, атоқли олимлар билан суҳбатлар, шоир-ёзувчиларнинг бугунги кун нафаси акс этган ўткир мақолалари чоп этилди.
Нафақат юртимиз зиёлилари, балки узоқ-яқиндаги чет мамлакатлардаги ватандошларимиз ҳам нашрнинг электрон шаклини ўқиб, газета хусусидаги қимматли фикр-мулоҳазалари, мақолалар мазмундорлигини ошириш бўйича таклифларини билдиряпти.
Қадрли газетхонларнинг ҳар бир фикри, таклифи газета учун алоҳида қимматга эга. Нашр жамоаси газетанинг ҳар бир сонини диққат билан кузатиб келаётган барча юртдошларимизга самимий миннатдорлик билдиради.