“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ахборот-таҳлилий маркази томонидан шундай хабар берилмоқда.
Мазкур поезд Душанбедан ҳафтанинг душанба кунлари жўнаб кетади ва сешанба кунлари соат 13:43да Тошкентга етиб келади.
Тошкентдан ҳафтанинг ҳар сешанба куни соат 16:15да жўнаб кетиб, Душанбега чоршанба куни етиб боради.
Маълумот учун: Тошкентдан Душанбегача темир йўл орқали бўлган масофа 916 километрни ташкил этади. Поезд 21 соат давомида йўлда бўлади.
“Душанбе – Тошкент — Душанбе” йўловчи поезди 10 та вагон — 4 купе, 5 плацкарт ва вагон-ресторандан иборат.
Чипта нархи сотув муддатига қараб чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда 381.476 сўмдан бошланади.