“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ахборот-таҳлилий маркази томонидан шундай хабар берилмоқда.  

Мазкур поезд Душанбедан ҳафтанинг душанба кунлари жўнаб кетади ва сешанба кунлари соат 13:43да Тошкентга етиб келади.

Тошкентдан ҳафтанинг ҳар сешанба куни соат 16:15да жўнаб кетиб, Душанбега чоршанба куни етиб боради.

Маълумот учун: Тошкентдан Душанбегача темир йўл орқали бўлган масофа 916 километрни ташкил этади. Поезд 21 соат давомида йўлда бўлади.

“Душанбе – Тошкент — Душанбе”  йўловчи поезди 10 та вагон — 4 купе, 5 плацкарт ва вагон-ресторандан иборат.

Чипта нархи сотув  муддатига  қараб чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда  381.476 сўмдан бошланади.