— Юртимизда ҳар бир оила, ҳар бир бола бахтли бўлиши учун халқчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда, — дейди Манзура Мусаева. — Бизларга ҳамиша ғамхўрлик қилиб келаётган давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимизга чексиз миннатдорчилик билдираман. Бугун суннат тўйининг бош сабабчилари бўлганлар қаторида ўтирган бахтиёр болажонларнинг икки нафари менинг фарзандларим. Туман ҳокимлиги уларга муносиб тўйёналар берди.
Катта шодиёналик билан ўтган тўй даврасини таниқли хонандалар куй ва қўшиқлари билан безашди.
Рўзимбой Ҳасан,
Янги Ўзбекистон” мухбири