Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси Янгиер шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 22.04.2021 йилдаги, қарздор А.Х.дан ундирувчи Х.Х.нинг фойдасига 1 нафар фарзанди таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди, дея хабар беради Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси.
– Ижро ҳужжати юзасидан бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига дарҳол киришилди ва қарздор суд қарори билан таништирилди ҳамда барча вужудга келувчи ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди, — дейди МИБ Янгиер шаҳар бўлими давлат ижрочиси Зилола Умарова.
– Бундан ташқари, Бюро ходимларининг олиб борган тушунтиришлари ва сайъ-ҳаракатлари натижасида ушбу оиланинг ярашувига эришилди ҳамда алимент тўлаш тўғрисидаги ижро ҳужжати ундирувчининг аризасига биноан тамомланди.
Эди улар мустақил юртимизнинг мустаҳкам қўрғонлари саналади.
Шу ўринда, жорий йилнинг ўтган 5 ой давомида шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан 44 та оила қайта тикланди. Бундай хайрли ишларда болажонларимизнинг қувончи чексиз.
Оила – муқаддас. Уни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиз.
Бундай хайрли ишлар давом этади.