Унда Ўзбекистон шарафини миллий терма жамоа аъзоси, тажрибали Янина Кускова ҳимоя қилди.

Қувончлиси, ҳамюртимиз мазкур дастурда энг яхши натижани қайд этиб, олтин медалга эга чиқди.

  • Янина Кускова — 42:50.566 (Ўзбекистон)
  • Сафия Ал Саеҳ — 43:50.463 (БАА)
  • Тсуяка Учино — 44:03.610 (Япония).

Бу терма жамоаларимизнинг Осиё чемпионати-2025 доирасидаги учинчи медалига айланди.

Таъкидлаш жоиз, 3 йиллик тарихимизда илк бор миллий терма жамоа аъзолари кетма кет 3 та олтин медалга эга чиқишди. Ўзбекистон велоспорт терма жамоаси айни дамда медаллар жамғариш рейтингида 1- ўринни эгаллаб турибди.