Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2026 йилнинг январида жавобгарликка тортилганлар сони бўлиб, уларнинг ҳар бири 41 200 сўм жарима тўлаган.

Ҳар бир йўловчининг ўз вақтида ва белгиланган тартибда йўлкира тўлаши – автобуслар мунтазамлиги, хизмат сифати ва қулайликни таъминлашга хизмат қилади.

«Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасаси назоратчилари томонидан автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланаётган йўловчиларга қарши кучайтирилган рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

2026 йилнинг январь ойи мобайнида автобусларда чиптасиз юрган йўловчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 144-моддаси 5-қисмига асосан 11 502 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарималар қўлланилган.