“Шимолий Кореянинг ҳаракатлари, жумладан, ракеталарни қайта-қайта учириши мамлакатимиз, минтақа ва жаҳон ҳамжамиятининг тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид солади. Балистик ракеталарнинг учирилиши БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини бузиш ҳисобланади ва мамлакатимиз хавфсизлигига жиддий муаммо туғдиради. Япониянинг Пекиндаги элчихонаси орқали кескин норозилик билдирилди”, деди Хаяси.
Япония Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, соат 08.24 да Шимолий Корея баллистик ракетани учирди. Ракетанинг парвози 73 дақиқа давом этган ва Япониянинг шимолий Хоккайдо ороли яқинидаги иқтисодий зонасидан ўтиб қулаган. Парвоз баландлиги 6 минг километрдан ошди, масофа 1000 километрни ташкил этди, деб хабар беради ria.ru.