Бу ҳақда 11 декабр куни  Yomiuri Shimbun газетаси хабар берди.

Кисида бошчилигидаги Либерал-демократик партия ҳозирда парламентда кўпчиликни ташкил қилади. Можаро партия фракциялари томонидан маблағ йиғиш мажлисларида олинган маблағларнинг яширилиши юзасидан ўтказилган текширувдан келиб чиққан. Улар тўғри сарфланмаган, натижада бир нечта сиёсатчилар ўз манфаатлари учун катта миқдорда пул олишган.

Ишда ҳукумат бош котиби Хирокадзу Мацуно, Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Ясутоси Нисимура ва Либерал-демократик партия юқори раҳбарияти вакиллари иштирок этган. Кисида 13 декабрь куни ҳукумат таркибини ўзгартириши ва тўрт вазирни ишдан бўшатиши кутилмоқда, деб хабар беради iz.ru.