Статистикага кўра, Япония аҳолиси 1 йилда 644 минг кишига камайган ва бу шу кунгача кузатилган энг катта кўрсаткич ҳисобланади. Ҳаттоки, Токиода истиқомат қилувчилар сони охирги 26 йилда биринчи маротаба қисқарганини ҳам қайд этиш лозим.
Бундан ташқари, машҳур тадбиркор Илон Маск “агар туғилишлар сони ўлимлар сонидан ошиши учун нимадир қилинмаса Япония давлати охир-оқибат йўқ бўлиб кетади” дея “Тwиттер” ижтимоий тармоғида фикр билдирди.
Бу эса япониялик фойдаланувчиларда унга нисабатан кескин норозиликларни юзага келтирди.