Оқибатда ҳарбий-транспорт самолётининг олти нафар экипаж аъзосидан беш нафари ҳалок бўлди.

Соҳил қўриқлаш хизмати маълумотларига кўра, ёнаётган самолётни эвакуация қилишга муваффақ бўлган DHC-8 учувчиси оғир аҳволда. Самолёт мамлакатнинг зилзиладан жабр кўрган ҳудудларига гуманитар ёрдам етказиш учун учишга ҳозирланаётган эди. Тўқнашув сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Саппоро шаҳридан Токиога йўл олган JAL лайнеридаги 367 нафар йўловчидан ҳеч бири жабрланмаган. Қўнгандан сўнг, улар пуфланадиган траплар ёрдамида эвакуация қилинди. 12 экипаж аъзосининг ҳаёти ҳам хавф остида эмас.

Ҳозирда йўловчи самолётининг фюзеляжи деярли бутунлай ёниб кетган. Воқеа жойида ишлаётган ўт ўчириш бригадалари оловни бартараф этишда қийинчиликка дуч келяпти, деб хабар беради tass.ru.