Япония ҳукумати “Эпидемиянинг олдини олиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритиш таклифини илгари сурмоқда.
Унга кўра, коронавирус аниқлансада, шифохонада ётиб даволанишдан бош тортганлик учун 10.000$ гача маъмурий жарима ёки 1 йилгача озодликдан махрум этиш жазоси қўлланилиши мумкин.
Қонун лойиҳаси январь сўнгида бўлиб ўтадиган парламент йиғилишида муҳокама қилинади.