Нашрнинг маълум қилишича, умумий ҳисобда 21 та олимпия олтин медаллар жамланмаси унинг уйидан топилган. Ваданинг айтишича, у медаллар коллекциясини Хитой веб-сайтидан 2000 иен(19 доллар)га сотиб олган.
Полиция маҳкамасининг хабарига кўра, 2019 йил декабрдан 2020 йилнинг январи оралиғида жиноятчи 63 та олимпия олтин медалларини сотиши ортидан 563 минг иен(5300 доллар) фойда кўрган.
Маълумки, Токиода ўтказилиши кутилаётган олимпия ва паралимпия ўйинларининг медаллари 2019 йилнинг июль ойида тайёрланиб, кенг жамоатчиликка намойиш этилганди.
Мутахассисларнинг эътирофича, сохта медаллар дизайн ва бошқа жиҳатлари билан айнан олимпия медалларига ўхшайди. Фақат улар таркибидаги металларнинг турфалиги ҳақиқий олимпия медалларидан ажралиб туради.
Сохта медалларнинг Японияга кириб келиши ва яширин савдога чиқарилиш жараёнлари ўрганилмоқда.
Тўлқин РЎЗИЕВ.