Кимошди савдосига жами 260 дона қовун қўйилди.

Ўтган йили ушбу аукционларда энг қиммат иккита қовун уч миллион иенага (22,2 минг доллар) сотилган эди. Бироқ, 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли бир жуфт “Юбари” атиги 120 000 иенага (тахминан 888 доллар) сотилди. 2019 йилда рекорд ўрнатилганди: ўшанда элита қовунлари 5 миллион иенага (тахминан 45 минг доллар) сотилганди.

“Юбари” қовуннинг элита нави бўлиб, ажойиб таъми билан ажралиб туради. Шу билан бирга, мазкур полиз меваси деярли мукаммал шарсимон шаклга эга. Улар “кун чиқар юрт”да ажойиб совға ҳисобланади, деб хабар беради mir24.tv.