Икки кунлик ташриф Қўқон шаҳридан бошланди. Элчи бу ерда япон фуқаролари қабристонини зиёрат қилди. Ёшинори Фуджияму шунингдек, Қўқон шаҳар ҳокимлигида бўлди.

Ташриф дастурига Риштон туманидаги «Норико Гаккю» япон тили мактабини бориб кўриш, ҳамда Риштон халқаро кулолчилик маркази фаолияти билан танишиш ҳам киритилган.

Эртага Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фуджиямунинг вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров билан учрашуви бўлиб ўтади. Учрашувда Фарғона вилояти билан Япония ўртасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.