Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур штаб Яқин Шарқ мамлакатларида юз бераётган нохуш ҳолатлар сабабли хорижда бўлиб турган ҳамда Ватанга қайтишда муаммоларга дуч келаётган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатишга хизмат қилади.

Муаммога дуч келган фуқаролар штабнинг (61) 222-27-27 телефон рақами ҳамда @nukusshtab Telegram манзили орқали мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.