Жумладан, Юқори Чирчиқ туманидаги "Қизилсой” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудуди ҳамда Пискент тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 “Ўш - Гулистон" автомобиль йўлининг 107-километридаги кўприклар ўз мустаҳкамлигини йўқотган.
Ҳозирда автомобил ҳаракатлари тўхтатилиб, хавфни бартараф этиш мақсадида ФВБ, ЙҲХБ, “Йўллардан фойдаланиш” УК, туман ҳокимликлари ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида таъмирлаш тиклаш ишлари амалга оширилмоқда, дея хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.