Бундан кўзланган мақсад автомобиль транспортида йўловчи ташиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни электрон қайд этиш, ортиқча оворагарчиликка барҳам бериш, қоғоз сарфини камайтиришдан иборат. 

Аҳамиятлиси, ходимлар планшетдан фойдаланиш, маъмурий баённомани электрон тарзда тузиш бўйича маълум тайёргарликдан ўтди. 

Эндиликда инспекторлар ҳуқуқбузарликни онлайн қайд этиш билан бирга, махсус ахборот тизимига уланган планшет орқали ҳайдовчи (аввал ҳам ҳуқуқбузарлик содир этган ё йўқлиги), унинг бошқарувида бўлган транспорт воситаси (лицензияланган ё йўқлиги) ҳақидаги маълумотлардан ҳам фойдалана олади.