Унинг очилиш маросимида Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов, туман ҳокимлиги масъуллари, жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди.

Туман марказида қад ростлаган ушбу масканда маънавий-маърифий тадбирлар, турли танловлар, ижодий учрашувлар, китоб тақдимотларини юқори савияда ўтказиш имкони мавжуд. Сара китоблар илм мухлислари ихтиёрида.

Кейинги икки йилда Фарғона вилоятининг шаҳар-туманларида барча замонавий шароитлар ва қулайликларга эга 12 та Маънавият ва маърифат масканлари ташкил этилди.