Бу ҳақда Юнусобод тумани ИИО ФМБдан хабарга келиб тушган.
Маълум бўлишича, ғаразгўйлар у ердаги 42 ёшли Музаффар ва 27 ёшли Дилмурод исмли шахсларга ҳамла қилиб, Дилмуродни бир неча бор уриб, қўрқитиб, ундан 8 300 доллар пулини олишган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164 моддаси 3 қисми («Босқинчилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар давомида гумонланувчилар — 38 ёшли Исроил ва муқаддам судланган 39 ёшли Раҳматиллалар қўлга олинган.
Тергов давом этмоқда, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.