Унга кўра:
Адлия вазирлигининг юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини жорий қилинади;
Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда ҳудудий филиаллари ташкил этилади.
Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимнинг устувор вазифалари қуйидагилар этиб белгиланди:
Касбий эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда кадрлар буюртмачилари ва ходимларига малака ошириш шаклларини мустақил танлаш имкониятини яратиш;
Анъанавий малака ошириш билан бир қаторда касбий ўқитишнинг уйғунлашган, иш жараёни билан биргаликда олиб бориладиган шаклларини, шунингдек, кадрлар малакасини оширишнинг белгиланган даврийлигига риоя қилинган ҳолда таълим дастурларини, билим ва кўникмаларни доимий такомиллаштиришдан иборат кредимт-модул механизмини яратиш;
Малака ошириш жараёнларини мониторинг қилувчи ягона маълумотлар базаси — электрон платформани яратиш ва амалиётга жорий этиш;
Масофавий таълимни такомиллаштириш ва мустақил таълим олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Кадрлар малакасини оширишнинг модуллаштирилган таълим дастурлари асосида махсус курслардан ўтиш амалиётини жорий этиш.
Қарор билан шунингдек:
Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисидаги низом;
Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талаблари тасдиқланди.