Ташрифнинг илк кунида Ҳачеттепе университети масъуллари билан учрашув ташкил этилди.

Тадбир доирасида икки университет ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳужжатга кўра, эндиликда ТДЮУ ва Ҳачеттепе университети ўртасида талаба ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви йўлга қўйилади.

Шунингдек, ҳамкорликда илмий лойиҳаларда иштирок этиш, таълим сифатини ошириш доирасида ўзаро тажриба алмашиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, учрашув доирасида икки университет ўртасида “Тиббиёт ҳуқуқи” мутахассислиги бўйича қўшма магистратура дастурини жорий этиш, “Кибер ҳуқуқ” йўналишини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш, “Халқаро савдо ҳуқуқи” йўналишида илмий изланишлар олиб бориш масалалари муҳокама қилиниб, фикр-мулоҳаза алмашилди.

Тадбир давомида тарафлар 2022-йилда ҳамкорликда халқаро конференсия ташкил этишга келишиб олди.