Унда сайёҳлик оқимини янада кенгайтириш, туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соҳа ривожига тўсқинлик қилаётган муаммоларни тизимли таҳлил қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Форум давомида туризмни ривожлантиришга қаратилган халқаро меъёр ва стандартларни имплементация қилиш, туризм соҳасида фаолиятни амалга оширувчи халқаро компаниялар билан ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро ва давлатлараро стандартлар ва нормаларни туризм фаолияти ва амалиётига жорий этиш борасида чет эллик экспертларнинг маърузалари тингланди.
Халқаро истеъмолчилар жамияти конфедерацияси раиси Дмитрий Янин сўзга чиқиб, сайёҳлар (халқаро истеъмолчилар) ташриф буюрадиган масканлар ва автомагистраль йўллар бўйида санитария-гигиена шоҳобчаларини кўпайтириш, маданий мерос объектларида истеъмолчиларнинг мароқли хордиқ олиши учун қулай шароитлар яратиш, ахборот марказлари жорий этиш, сайёҳлар учун янги хизматлар ташкил этиш орқали валюта тушумини кўпайтириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси
Матбуот хизмати.