Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида тадбиркорлар томонидан “Савдо ва сервис” уюшмасини ташкил этиш таклифи билдирилганди.

Мазкур таклиф Президент томонидан маъқулланди.

Уюшма Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда фаолият юритиб, соҳадаги стратегик режаларни ишлаб чиқиш, қонунчиликни такомиллаштириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.