Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Вазирлар Маҳкамасининг “Адвокатлик фаолиятини махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2022 йил 5 августдаги қарори манмун-моҳиятини ёритиш ва тушунтиришга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Адлия вазирлигининг ҳудудий хизмат кўрсатишни тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Ф.Зарипов, Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи М.Раҳимов ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ҳақида чиқиш қилди, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Анжуманда таъкидланганидек, адвокатлик фаолияти учун лицензия олиш истагини билдирган шахс “Лицензия” ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш мумкинлиги, лицензиялар 10 иш куни ичида электрон шаклда мурожаат қилувчига етказилади. Бундан ташқари, лицензия олиш жараёнида адвокатлик бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш учун композит хизмат кўрсатилади.

“Лицензия” ахборот тизимида лицензияларнинг электрон реестри (reyestri) юритилиб, адвокатнинг лицензияси тўхтатиб турилган ёки тугатилганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам акс эттирилади. Ушбу янги тартиб билан адвокатлик бюросини рўйхатдан ўтказишда ҳам қулайликлар яратиш, Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ва бошқа ҳужжатларга ўзгартиришлар киритишларга атрофлича тўхталиб ўтилди.

Ҳасан Абдуназаров