Лойиҳани амалга ошириш учун “EAGLERISE DEVELOPMENT HK COMPANY LIMITED” (ХХР) компанияси томонидан “Mega Energy Power TECH” МЧЖ (Лойиҳа компанияси) таъсис этилган.

Қарорда белгиланишича, мазкур компания электр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун электр узатиш тармоқлари ва подстанция қуради ҳамда ишга туширилгандан сўнг уларни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга топширади.

Қарорга кўра, лойиҳа компанияси ўз зиммасига электр энергиясини сақлаш тизими фойдаланишга кафолатланган тарзда тайёр туришини таъминлаш мажбуриятини олади.

Электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш, бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаштириш нормалари ва қоидалари Битимларга мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солинади.