Учрашувда тадбиркор Зарафшон шаҳрида электромобиллар ва бошқа хориж автомобиллари савдосини йўлга қўйиш истагида эканлигини билдирди.

Мулоқот давомида шаҳар ҳокими мазкур ташаббуснинг Зарафшонда татбиқ этилиши учун маҳаллий ҳокимлик томонидан барча шарт-шароит яратиб берилиши таъкидлади. Ўз навбатида тадбиркор бундай илиқ муносабатдан мамнунлигини изҳор этди.

Мазкур лойиҳа ҳудудда автомобилсозлик саноатини ривожлантириш билан бирга, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишга ҳамда муқобил энергия манбаларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жаҳон бозорида электромобиллар савдоси 2017 йилда 2012 йилга нисбатан 10 мартага ошган бўлиб, “Thomson Reuters” таҳлилчиларининг прогнозларига кўра 2040 йилга бориб электромобиллар транспорт воситаларининг ярмидан кўпини ташкил қилади.

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.