Содир этилган йўл транспорт ҳодисаси бўйича «UZAUTO MOTORS» АЖ қуйидагича маълумот тақдим этади:
Жорий йил 24 октябрда МАН автовозида UzAuto Motors автомобиллари Урганч шаҳридаги дилерлик марказига олиб кетилаётган эди. Бухоро вилоятининг Газли шаҳри яқинидаги А-380 автомагистралида ҳаракатланаётган автовознинг тиркамаси КАМАЗ юк машинасига урилиб кетди. Тергов натижаларига кўра, КАМАЗ автомобилининг ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолган ҳамда назоратни йўқотган, бунинг натижасида эса иккала автоулов ва автовоз томонидан олиб кетилаётган транспорт воситалари жиддий зарар кўрди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, воқеа натижасида ҳеч кимга зарар етмади.
Айни пайтда Бухоро вилояти Ромитан тумани Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан сўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассислар иштирокида дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, мутахассислар томонидан UzAuto Motors нинг ЙТҲ натижасида зарар кўрган маҳсулотларининг барча зарар миқдорлари баҳоланганидан сўнг уни утилизация қилиш учун заводга қайтарилишини маълум қиламиз.