Бундан аввал ушбу корхонада тайёрланган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 458 820 дозаси эмлаш учун топширилган эди.
Энди эса корхона томонидан ZF-UZ-VAC2001 нинг 1 219 510 дозалик иккинчи партияси ҳам Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига етказиб берилди.
Шундай қилиб, юртимизга эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 29 893 038 дозани ташкил қилади.
Улардан:
- 1 594 480 дозаси AstraZeneca,
- 23 177 998 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
- 720 500 дозаси «Sputnik V»,
- 3 000 060 дозаси Moderna,
- 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech,
- 200 000 дозаси Sinovac вакцинасидир.
Шундан 22 956 058 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган бўлиб, 5 328 121 нафар аҳоли коронавирусга қарши барча босқичларда тўлиқ эмланди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.