Бугун Ўрта Чирчиқ туманида шу муносабат билан кластер ва фермер хўжаликлари вакилларининг Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

Мулоқотда соҳадаги мавсумий юмушлар, хусусан, ғўза парваришини самарали ташкил этиш юзасидан фикр алмашилиб, соҳа мутасадди ва мутахассисларининг тавсиялари тингланмоқда.

Жумладан, дала ишларини ташкил этиш билан боғлиқ муҳим масалалар, яъни ғўза майдонларини бегона ўтлардан тозалаш, вақтида суғоришни ташкил этиш каби агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширмаган фермерлар фаолияти танқидий кўриб чиқилди.

Йиғилишда мазкур ҳолатларни ишчи гуруҳ иштирокида ўрганиш ва далаларда тушунтириш ишлари олиб бориш, натижасини кунлик муҳокама қилиб бориш юзасидан таклифлар берилди.

Учрашувда ғалла мавсумида белгиланган режани ортиғи билан бажарган энг фаол фермерлар вилоят раҳбари томонидан алоҳида эътироф этилди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокмилиги Ахборот хизмати.