Бугунги кунда республикамизда 4 миллионга яқин автотранспорт воситалари мавжуд бўлиб, шундан 100 мингтаси носоз ҳисобланади. Улардан атмосферага бир йилда ўртача 1,3 миллион тонна зарарли ташламалар ташланади, бу умумий ташламаларнинг 63 фоизини ташкил этади. Ушбу кўрсаткич Тошкент шаҳрида қарийб 90 фоизга бориб қолади.